Лёв «Реал»га тўрт нафар футболчи билан келади
Feb. 9, 2018, 4:19 p.m. 23516

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Мадриднинг «Реал» клубига тайинланса, тўрт нафар футболчи билан шартнома имзоланишини истаяпти.

Don Balon хабарига кўра, 58 ёшли мутахассиснинг режаларидан Давид Алаба («Бавария»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Юлиан Вайгль («Боруссия» Д) ва Юлиан Дракслер («ПСЖ») ўрин олган.

Аввалроқ, Қироллик клуби президенти Флорентино Перес бош мураббий Зинедин Зидан истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига Йоахим Лёвни таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.