Лионель Месси Альфа-банк юзига айланди
Feb. 9, 2018, 10:32 a.m. 3682

Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» футбол клуби ўйинчиси Лионель Месси Альфа-банкнинг 2018 йилги юзига айланди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Аввалроқ россиялик спорт журналисти Нобель Арустамян твиттердаги саҳифасида шу ҳақда айтиб ўтганди. «Демак, Месси Россияга янада яқинроқ бўлди», - дея ёзган у. Журналистнинг қайд этишича, футболчи эндиликда «Альфа-банкнинг юзи». Бу ташкилот Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий банкларидан бири саналади.

Бунга қадар Мессининг Альфа-банк логотипидаги футболкада ўтиргани тасвирланган фотосуратини Life ўз Telegram-каналида эълон қилганди.