Хитой клуби Месси товон пулини тўлашга тайёр
Feb. 9, 2018, 8:58 p.m. 11154

Хитой Суперлигасининг «Хэбэй Чайна Форчун» клуби «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг шартномасида белгиланган 700 миллион еврога тенг қийматни тўлашга тайёр.

Хитой футболида амал қилувчи қонунга биноан, хорижлик футболчининг трансфери учун 100% миқдорда солиқ кўзда тутилган. Натижада, «Хэбэй Чайна Форчун» клуби Мессини харид қилишга сарфланадиган маблағ автоматик тарзда 1,4 миллиард еврога ошади.

Эслатиб ўтамиз, «Хэбэй Чайна Форчун» таркибида Мессининг ватандошлари - Хавьер Маскерано ва Эсекьел Лавесси тўп сурмоқда.