Депай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Feb. 9, 2018, 10:13 a.m. 1841

«Лион» ярим ҳимоячиси Мемфис Депай «Милан» клуби қизиқишлари доирасига тушган.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб скаутлари ушбу 23 ёшли нидерландиялик футболчининг ўйинларини бир неча марта кузатишган.

«Милан» Депайни чап қанотда ўйнатишни режалаштирган, бу ҳолда ҳозирда бу позицияда ҳаракатланаётган Хоқон Чалхонўғли марказга яқинроқ ҳаракат қилади.

Маълумот учун, «Лион» 1 йил муқаддам Депайни «Манчестер Юнайтед»дан 20 миллион евро эвазига харид қилганди.

У жорий мавсумда Франция чемпионатида 22 учрашув ўтказиб, 9 гол урди ва 6 голга узатма берди.