«Зенит» етакчиси «Краснодар»га ўтди
Feb. 8, 2018, 11:01 p.m. 2533

«Зенит» яримҳимоячиси Олег Шатов «Краснодар» клубига ўтди.

27 ёшли футболчи мавсум охирига қадар «буқалар» таркибида ижарада ўйнайдиган бўлди.

Шатов «Зенит» клубига 2013 йилда келган эди. Петербургликлар таркибида у жами 155та ўйин ўтказиб, 25та гол урди ва 34та голга ҳаммуаллифлик қилди.