«Ювентус» «Реал»нинг трансфер мақсадини қўлга киритмоқчи
Feb. 8, 2018, 12:49 p.m. 4855

«Ювентус» клуби «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди трансферини амалга оширмоқчи.

Tuttosport хабарига кўра, туринликлар аргентиналиклардан иборат Икарди - Игуаин - Дибала ҳужумчилар учлигини вужудга келтирмоқчилар. 

«Ювентус» футболчининг шартномасида кўрсатилган 105 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳужумчи билан Мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқмоқда.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Икарди 22та ўйинда 18та гол урган.