«Умид қиламанки, Буффон қолади, аммо фақат бир мавсумга» - Шченсни
Feb. 8, 2018, 11:15 p.m. 1787

«Ювентус» дарвозабони Войцех Шченсни жамоадоши Жанлуижи Буффон билан рақобат тўғрисида ўз фикрларини айтди.

«У билан бирга ишлашдан хурсандман. Мен Туринга Буффоннинг 1-2 йил ичида футболдан кетишини билиб келганман. Шу туфайли, умримда бир марта олишим мумкин бўлган тажрибага эга бўлишдан умидворман.

Мен буюк дарвозабонни учратаман деб ўйлагандим, аммо Буффон ажойиб инсон ҳам экан.

Жижи – жамоа етакчиси ва ажойиб дўст. Умид қиламанки, у футболдан кетмайди, аммо фақат бир йилга» - деди Шченсни.

А Серия жорий мавсумида Шченсни 12та ўйинда майдонга тушиб, 8тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.