Ройс 8 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтмоқда
Feb. 8, 2018, 10:08 a.m. 1486

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс ўнг тиззасидаги оғир жароҳатдан тузалиб, сафга қайтмоқда. Ruhr Nachrichten хабарига кўра, у «Ҳамбург»га қарши ўйинга тушишга тайёр.

Икки ҳафта олдин ушбу хавбек тўлиқ тартибда шуғулланиш учун рухсат олганди.

Ройс бу ҳафталар мобайнида 100 фоиз тикланиб олиш учун «Вольфсбург», «Герта», «Фрайбург» ва «Кёльн» жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборди ҳамда шифокорлар назорати остида шуғулланди.