ОЧ-2018. Ўзбекистон футзалчилари яримфиналга йўл олдилар
Feb. 8, 2018, 5:54 p.m. 8770

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида чоракфинал ўйинлари ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу босқичда Вьетнам футзалчилари билан беллашди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Машраб Одилов, Даврон Чориев ва Илҳом Ҳамроев ҳисобига ёзилди.

Яримфиналда Ўзбекистон футзалчиларига Осиёнинг энг кучли термаси - Эрон рақиб бўлади.

Футзал бўйича ОЧ-2018
Чоракфинал

8 февраль
Вьетнам - Ўзбекистон 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар:
Луан (29) - Машраб Одилов (9), Даврон Чориев (28), Илҳом Ҳамроев (39) 

Чоракфиналнинг бошқа ўйинлари:
Ливан - Ироқ 2:2. пен. 8:9
Эрон - Таиланд 9:1
Япония - Баҳрайн 2:0

Яримфиналлар
9 февраль
13:00 Ироқ - Япония
16:00 Эрон - Ўзбекистон