Неймар ҳар бир реклама учун жуда катта даромад олиши маълум бўлди
Feb. 8, 2018, 8:14 p.m. 3882

Blinkfire компанияси «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламадан олаётган даромади бўйича изланиш ўтказди.

Унинг натижаларига кўра, бразилиялик тўпурар ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир рекламаси учун 459 минг евро даромад олиши маълум бўлди, деб хабар беради Le Figaro. Хусусан, жаҳон чемпионати пайтидаги унинг ҳар бир реклама пости шунча қийматга баҳоланмоқда.

Аввалроқ, Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир рекламаси учун 350 минг евро даромад олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.