Миср терма жамоаси бош мураббийи Рамазон ойидан нолиди
Feb. 8, 2018, 9:13 p.m. 5827

Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2018 ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида, Рамазон ойи асосий муаммо бўлиши мумкинлигини айтди.

Маълумки, мисрликлар чемпионатдаги илк ўйинни Уругвайга қарши, 15 июнь куни ўтказадилар. Бу эса Рамазон рўзаси тугаган куннинг эртасидир.

«Жаҳон чемпионатидан олдин бир муаммо бор - Рамазон. 

Футболчиларим тонг сахардан то кун ботгунча рўза тутадилар. Хўш, машғулотларни қачон ўтказаман? Тонгги соат 5 дами?

Мен сув ичмайдиган ва вужудида калория йўқ бўлган футболчиларни шуғуллантира олмайман», — деб аргентиналик мутахассис сўзларини келтирмоқда Marca.