Марадона ФИФА раҳбарига хушомад қилганликда айбланди
Feb. 8, 2018, 12:15 p.m. 2616

Парагвай терма жамоасининг собиқ дарвозабони Хосе Луис Чилаверт Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона ва ФИФА президенти Жанни Инфантинони танқид қилди.

«Марадона ФИФА раҳбарига хушомад қилди. Аввал уни аёвсиз танқид қилганди, энди эса қандай қилиб, у билан бирга ишламоқда?

Инфантино гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган шахс билан қандай ҳамкорлик қилиши мумкин? 

Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган шахслар ўрнак олишга лойиқ эмас», — деб Чилаверт сўзларини келтиради Marca.