Левандовски «Реал»га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди
Feb. 8, 2018, 8:25 p.m. 8085

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскига 8 февраль кунги матбуот-анжуманида, «Реал»га ўтиши ҳақида савол берилди.

«Реал»га ўтишим ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермайман. Бу гап-сўзлар йилдан-йилга кўпаймоқда ва ҳар трансфер ойнасидан олдин авжига чиқяпти. Бу саволга жавоб беравериб чарчадим, бир нарсани такрорлайверишни истамайман» - деди Левандовски.

29 ёшли ҳужумчининг «Бавария» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача амал қилади. Германия чемпионатининг жорий мавсумида унинг ҳисобида 21та ўйинда урилган 18та гол бор.