Лемар «Монако»дан кетмоқчи
Feb. 8, 2018, 10:31 a.m. 2491

«Монако» хавбеки Тома Лемар клубининг янги шартнома бўйича таклифини рад этди.

«Ливерпуль» қишда Филиппе Коутиньо «Барселона»га кетиши муносабати билан унинг ўрнига ушбу 22 ёшли франциялик футболчини сотиб олмоқчи бўлган, аммо «Монако» ўз етакчиларидан бирини мавсум ўртасида сотишни истамаган.

Эндиликда, мерсисайдликлар клуби ёзда ушбу трансферга яна қайтмоқчи. 2017 йил ёзида ҳам «Ливерпуль» Лемар учун 78 млн евро таклиф қилганди.

Жорий мавсумда Тома Лемар Франция чемпионатида 16 учрашувда майдонга тушди ва 2 гол уриб, 6 голга узатма берди.