«Гвардиола Италия футболини ўлдирди» - Кьеллини
Feb. 8, 2018, 10:49 a.m. 9023

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Италия футболини ўлдирганини айтди.

«Жаҳон чемпионатини уйда томоша қиламиз, бу қоринга берилган зарбага баробар. Бу ҳақда ўйлашни ҳам истамайман, жуда оғир.

Гвардиола? Қачонлардир бизда Мальдини, Неста, Каннаваро каби зўр футболчилар бор эди. Энди бундай ҳимоячиларни тарбияламаяпмиз.

Гвардиола сўнгги 10 йил ичида Италия футболини ўлдирди. Мураббийларимиз ундан андоза олишга ҳаракат қилдилар, аммо унинг натижаларига эришолмадилар.

Сўнгги 10 йилда Бонуччини ҳисобга олмасак, бошқа яхши ҳимоячилар етишиб чиқмади. Балки ЖЧ-2018 саралашидаги инқироз кўзимизни очар...», — деб Кьеллини сўзларини келтирмоқда The Daily Mail.