3 март куни футбол қоидаларига муҳим ўзгариш киритилиши мумкин
Feb. 8, 2018, 8:53 p.m. 5803

ФИФА президенти Жанни Инфантино футбол қоидаларига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«3 март куни, такрорий видеолавҳалар тизими (VAR) қоидага киритилиши ҳақида бир қарорга келамиз. Агар масала ижобий ҳал бўлса, тизим ҳакамларнинг расмий ёрдамчисига айланади.

2018 йилга келиб, телевизор олдида ўтирганлар ҳакамнинг хато қилганини кўришларига, бироқ фақат ҳакамнинг ўзи буни пайқамай қолишига йўл қўёлмаймиз.

Агар ҳакамларга ёрдам бермоқчи эканмиз, буни қоидаларга киритишимиз шарт», — деди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими Конфедерациялар кубоги 2017 ўйинларида қўлланган эди. Шунингдек, у Европанинг бир неча чемпионатларида синовдан ўтказилмоқда.