Зидан кейинги иш жойи бўйича бир қарорга келди
Feb. 7, 2018, 11 p.m. 20363

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан кейинги иш жойи бўйича бир қарорга келди, деб ёзяпти Испания матбуоти.

Қироллик клуби билан хайрлашган тақдирда, 45 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси таклифини қабул қилиб, Дидье Дешам ўрнини эгалламоқчи.

Айни пайтда, Зиданнинг «Реал»даги ишлари жойида эмас. Клуб фақат Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун курашмоқда холос. Испания чемпионатида жамоа 4-ўринда боряпти, Испания Кубогини эса тарк этиб бўлган.