Яна бир африкалик юлдуз президент бўлмоқчи
Feb. 7, 2018, 11:07 p.m. 3984

«Ливерпуль» клубининг собиқ ҳужумчиси Эл-Хожи Диуф ватани Сенегал президенти бўлишни режалаштиряпти.

«Йиллар давомида футбол ҳақида ўйладим, энди мени сиёсий карьера кутмоқда. Одамлар Сенегални ўзгартиришимга умид қиляптилар, шу туфайли сиёсат билан шуғулланаман. Келажагим аниқ. Мен сиёсатчи бўламан. Бу билан футболда ҳам ўзгаришларни амалга ошираман», – деди Диуф.

Диуфнинг тан олишича, «Милан»нинг афсонавий ҳужумчиси Жорж Веа Либерия президенти бўлганидан сўнг, ўзи ҳам сиёсат билан шуғулланишга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, Эл-Хожи Диуф фаолияти давомида Франция, Англия, Шотландия ва Малайзиянинг 11та клубида тўп сурган. Сенегал терма жамоаси сафида Африка Миллатлари Кубоги - 2002 кумуш медалини қўлга киритган ва ЖЧ-2002 чоракфиналигача етиб борган.