Статистика. Ди Мария 8 йилда илк марта ҳет-трикка эришди
Feb. 7, 2018, 10:18 a.m. 1838

Франция Кубогининг 1/8 финалида «ПСЖ» «Сошо»ни 4:1 ҳисобида енгди.

Ўйинда парижликларнинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария 3та гол урди, у 1-, 58- ва 62-дақиқаларда аниқ ҳаракат қилди.

Бу ҳет-трик ушбу 29 ёшли футболчи учун 2010 йилдан буён илк ҳет-трик бўлди, ўшанда у «Бенфика» сафида бир ўйинда 3 гол уришга эришганди.