«ПСЖ» Неймарсиз йирик ғалабага эришди
Feb. 7, 2018, 9:48 a.m. 3791

«ПСЖ» Франция Кубогининг 1/8 финалида қуйи дивизион вакили «Сошо»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Монбельярдаги «Огюст Бональ» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Парижликлар сафида аргентиналик ҳавбек Анхель Ди Мария биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очди, у ўйин давомида яна икки гол урди. Бундан ташқари 28-дақиқада Эдинсон Кавани битта гол урди. Мезбонларнинг ягона голига Флорьян Мартин муаллиф бўлди.

Ўйин охирида пойтахт жамоаси дарвозабони Кевин Трапп қизил карточка олди, аммо бу ҳисобга таъсир кўрсатмади. Бу вақтга келиб Унаи Эмери барча алмаштиришлардан фойдаланиб бўлгани боис Траппнинг ўрнини жамоа ҳимоячиси Дани Алвес эгаллади.

Неймар «ПСЖ»нинг бу ўйинига заявка қилинмаганди.

Франция Кубоги
1/8 финал

Сошо – ПСЖ 1:4 (1:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 1 Ди Мария, 1:1 – 13 Мартен, 1:2 – 27 Кавани, 1:3 – 58 Ди Мария, 1:4 – 62 Ди Мария.
Сошо – Ати-Зиджи, Ожье, Бергдиш, Альфонс, Беренгер, Мейте, Мартен (Бакайоко, 21), Тардье, Руис, Ба, Тузгар (Робине, 59).
ПСЖ –    Трапп, Тиаго Силва, Кимпембе, Курзава, Менье, Дракслер, Ди Мария, Диарра (Мотта, 73), Верратти (Пасторе, 68), Мбаппе, Кавани (Дани Алвес, 68).
Огоҳлантириш: Верратти (35).
Четлатиш: Трапп (90).