Месси учинчи фарзандига исм танлади
Feb. 7, 2018, 11:16 p.m. 6178

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси туғилажак учинчи фарзанди исмини эълон қилди.

Футболчи «Инстаграм» саҳифасида хотини Антонелла Рокуццо билан тушган видеосини жойлаштириб, «Baby Ciro» (кичкинтой Чиро) деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Антонелланинг икки нафар ўғли бор - 5 ёшли Тиаго ва 2 ёшли Матео. Учинчи ўғил февраль ойи охирида дунёга келиши кутиляпти.