«Локомотив» Неймарни олиши мумкин эди
Feb. 7, 2018, 1:48 p.m. 13936

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ раҳбари Николай Наумов бразилиялик ҳужумчи Неймарни қўлга киритиш имконияти бўлганини айтиб берди.

У пайтлари футболчи «Сантос» таркибида тўп сурарди.

«Биз Мексикада Mediterranean Cup-2008 турнирида иштирок этдик. Финалда «Сантос» билан беллашдик. Неймарни бошқалардан ажралиб турган деб айтолмайман, аммо мусобақадан сўнг, уни кузата бошладик.

Бироқ, у жуда озғин ва жуссаси кичик эди, бундан ташқари «Сантос» катта пул сўради. Натижада таваккал қилиб ўтирмадик» - деди Наумов «Спорт-экспресс» хабарида.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Неймар дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.