Левандовски «Реал» билан музокара ўтказишга тайёр
Feb. 7, 2018, 11 a.m. 3828

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини «Реал» таркибида давом эттирмоқчи, деб хабар беради Marca. 

Яқин орада у ўз агенти ва Испания гранди вакиллари билан учрашишни режалаштиряпти.

Маълумки, «Бавария» польшалик тўпурар билан хайрлашмоқчи эмас. Барчаси Мадрид клуби томонидан берилган таклифга боғлиқ бўлади.

Левандовскининг «Бавария» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.