Хедира укаси ЖЧ-2018да иштирок этишни истамади
Feb. 7, 2018, 9:32 p.m. 5998

«Аугсбург» яримҳимоячиси Рани Хедира Тунис терма жамоаси таклифини рад қилиб, ЖЧ-2018да иштирок этишни истамади.

«Ювентус» яримҳимоячиси Сами Хедиранинг 24 ёшли укаси буни нотўғри бўлар эди, деб ҳисоблади.

«Мен Германияда туғилиб, ўсганман ва фақат немисча гапираман. Ўйиним жамоадошларим билан мулоқотга асосланган, шу туфайли, мен Тунис термасига ёрдам беролмайман ва уни кучайтиролмайман. 

Бундан ташқари, икки йил давомида ЖЧ-2018да иштирок этиш учун курашган футболчининг ўрнини эгаллашим нотўғри бўлар эди» - деб Хедира сўзларини келтирмоқда L'Equipe.