Германия Кубоги ярим финалининг яна бир иштирокчиси маълум
Feb. 7, 2018, 10:14 a.m. 908

Германия Кубогининг 1/4 финалидаги яна бир учрашувда «Байер» «Вердер»ни мағлубиятга учратди. Леверкузендаги «Бай-Арена» ўйингоҳида кечган учрашувда мезбонлар қўшимча бўлимларда ғалаба қозонди – 4:2.

Ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилганди. 7-дақиқадаёқ «Вердер» 2 гол уриб улгурганди. Аввалига Макс Крузе пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни очди, Арон Йоханнссон бременликларнинг устунлигини оширди. «Байер» сафида Юлиан Брандт иккита жавоб голи урди.

Қўшимча бўлимлада леверкузенликлар тўлиқ устунликка эга бўлишди - Карим Беллараби ва Кай Хавец голларга муаллифлик қилишди.

Германия Кубогининг ярим финалида «Байер» «Бавария»га қарши ўйнайди.

Турнирнинг ярим финалидаги яна икки иштирокчи «Шальке» - «Вольфсбург» ҳамда «Айнтрахт» - «Майнц» учрашувларида аниқланади.

Германия Кубоги
1/4 финал

Байер – Вердер 4:2 (1:2, 1:0, 0:0)
Голлар: 0:1 – 4, пенальти Крузе, 0:2 – 7 Юханнссон, 1:2 – 31 Брандт, 2:2 – 55 Брандт, 3:2 – 111 Бельараби, 4:2 – 118 Хавертц.
Байер – Лено, Бендер, Та, Венделл (Рецос, 113), Хавертц, Арангис, Брандт (Аларио, 102), Кор (Бельараби, 108), Бэйли, Бендер (Хенрихс, 79), Фолланд.
Вердер – Павленка, Велькович, Аугустинссон, Гебре Селассие, Мойсандер, Кайнц (Бельфодиль, 90), Дилэйни, Юнузович, Эггештайн (Лангкамп, 113), Юханнссон (Рашица, 46), Крузе.
Огоҳлантиришлар: Гебре Селассие (13), Венделл (64), Мойсандер (88), Аугустинссон (90), Эггештайн (101), Бэйли (105), Кор (105).