Фалькао кўп муддатга сафдан чиқди
Feb. 7, 2018, 8:20 p.m. 2948

«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао Франция чемпионатининг 24-турида «Лион»га қарши кечган ўйинда олган жароҳати туфайли 3 ҳафтагача ўйинларда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

«Монако» якшанба куни «Лион»га қарши кечган уй учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, Фалькао 36-дақиқада гол урган, аммо иккинчи бўлим бошида жароҳат туфайли майдонни тарк этганди.

Колумбиялик форварднинг бел қисмида жароҳат қайд этилган.

Жорий мавсумда Фалькао «Монако» сафида Франция чемпионатида 20 ўйинда майдонга тушди ва 17 гол урди.