Тошкентга келган ЖЧ кубоги. Фотогалерея
Feb. 6, 2018, 7:45 p.m. 8339

Coca-Cola компанияси томонидан ташкил қилинган Coca-Cola Trophy Tour лойиҳаси доирасида Тошкентга Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубоги олиб келинди. Уни ФИФА элчиси сифатида ишлаётган 1998 йилги жаҳон чемпиони франциялик Кристиан Карамбё бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга олиб келди.

Қуйида ушбу тур доирасидаги фотолар жамланмасини томоша қилишнгиз мумкин бўлади.

Тадбир расмийлари

Матбуот анжумани бошланишидан олдин ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов

Спорт қўмитаси раҳбари Рустам Қурбонов меҳмонлар билан фикр алмашмоқда

Матбуот анжумани бошланишидан олдин ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов

Умид Аҳмаджонов тадбирни бошлаш олдидан кириш нутқини ўқиб эшиттирди.

Coca Cola вакили нутқ сўзламоқда

Карамбё ҳомийларни эсдан чиқармаган

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ва ОАВ вакиллари

Асосий қисмга ўтилмоқда. Карамбё кубокни намойиш этиш арафасида

Та-да-дам деган мусиқа шу жойига...

Муаллиф эгоизмни ёқволганда :)

Навбатдаги манзил «Ўзбекистон» спорт мажмуаси. Кубок учун «қоровул машиналар» шай 

Мажмуа байрамга шай

Ҳакамлар ўз раҳбари билан мухлис ролида (Ҳайдаров, Толибжонов, Цейтлин)

Яна бир ҳакам Қосимов

Мажмуада очилиш маросими расмийлари ўзгарди

Кубок ўз ҳимоячиси билан

Салкам 7 кг олтин битта фотода

Тадбир бошловчиси мухлислар билан викторина ўтказмоқда

Яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузи Леонид Кошелев

Тадбирнинг ёш қаҳрамонлари