«Лацио» кутилмаганда ютқазди
Feb. 6, 2018, 9:41 a.m. 689

«Лацио» А Сериянинг 23-турида «Женоа»га ютқазиб қўйди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 55-дақиқасида Горан Пандев генуяликлар жамоасини олдинга бошлаганди, аммо 4 дақиқа ўтиб Марко Пароло ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча дақиқаларда эса Диего Лаксальт «Женоа»га ғалаба келтирувчи голни урди.

Эндиликда «Лацио» 46 очко билан Италия  чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда. «Женоа» 24 очко билан 13-ўринда жойлашган.

Италия чемпионати
23-тур

Лацио – Женоа 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 55 Пандев, 1:1 – 59 Пароло, 1:2 – 90 Лаксальт.
Лацио – Стракоша, Касерес, де Врей, Раду, Марушич (Фелипе Андерсон, 70), Пароло, Лейва, Мурджиа (Нани, 70), Лукаку (Габаррон, 83), Луис Альберто, Иммобиле.
Женоа – Перин, Бираски, Россеттини, Зуканович, Педру Перейра (Лазович, 84), Ригони (Юри Медейруш, 65), Бертолаччи, Хильемарк, Лаксальт, Галабинов, Пандев (Бесса, 87).
Огоҳлантириш: Россеттини (90).