Франция чемпионатининг энг кўп маош олувчи мураббийлари маълум бўлди
Feb. 6, 2018, 8:28 p.m. 2451

«ПСЖ» устози Унаи Эмери Франция чемпионатининг энг кўп маош олувчи мураббийидир, деб хабар беради Goal.

Испаниялик мутахассис йилига 5,4 млн евро даромад оляпти. Ундан кейинги ўринда «Монако» бош мураббийи Леонарду Жардим (4,2 млн евро) ва «Нант» устози Клаудио Раньери (4,08 млн евро) турибди.

Бешликка «Марсель» бош мураббийи Руди Гарсия (3 млн евро) ва «Ницца» устози Люсьен Фавр (2,4 млн евро) ҳам кирган.

Чемпионат пешқадамларидан бири «Лион» бош мураббийи Бруно Женезио эса бор йўғи 1,2 млн евро маош олади.