Уйсиз қолган Эбуэ фаолиятини давом эттирмоқчи
Feb. 5, 2018, 9:09 p.m. 6011

«Арсенал», «Галатасарой» ва «Сандерленд» клубларининг собиқ футболчиси Эммануэль Эбуэ декабрь ойида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтган эди.

Аввалроқ, футболчи хотини билан ажрашиш жараёнида барча мулкидан ажралган, бундан ташқари, хотини эса унга болалари билан кўришишни ҳам тақиқлаб қўйган эди. Аммо, футболчи курашиш учун ўзида куч топа олганини айтди.

«Футболга қайтмоқчиман. Ҳали куч-қувватим, қобилиятим етарли. Мен ҳатто Бағдод ёки Покистонда ҳам футбол ўйнашга тайёрман. 
Ҳозир меҳмонхонада яшаяпман, лекин мени кўчага ҳайдаб чиқаришлари ҳам мумкин. Оиламдан ҳам ажралдим, энди умуман ёлғизман», — деб футболчи сўзларини келтирмоқда Canal+.