«Ҳоффенҳайм» бош мураббийи истеъфо ҳақида ўйламоқда
Feb. 5, 2018, 12:05 p.m. 1150

«Ҳоффенҳайм» бош мураббийи Юлиан Нагельсман мавсум давомида ўз лавозимидан кетиш ҳақида ўйлаганини айтди. Унинг жамоаси Германия бундеслигасида яхши иштирок эта олмаётгани боис бўлаётган танқидлардан сўнг Юлиан бу ҳақда ўйлаб кўрган.

«Агар вазият бунданда ёмон тус олса, эгаллаб турган лавозимимни тарк этаман деб ўзимга-ўзим гапирган кунларим ҳам бўлди. Албатта буни кимгадир овоз чиқариб айтганим йўқ, аммо шунга жуда яқин келгандим», — дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Маълумот учун, Бундеслиганинг ортда қолган 21 туридан сўнг «Ҳоффенҳайм» 28 очко билан 9-ўринда бормоқда. Ўтган мавсумда жамоа 4-ўринни эгаллаганди.