«Гремио» юлдузининг «Барселона»га трансфери кечиктирилади
Feb. 5, 2018, 10:29 p.m. 3344

Бразилиянинг «Гремио» клуби президенти Ромилду Болзан Жуниор гапига кўра, яримҳимоячи Артур Рамос 2018 йил охирига қадар ҳеч қаерга кетмайди.

Аввалроқ, 21 ёшли футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Ҳозирги кунда музокаралар тўхтатилди. Артур декабрга қадар биз билан бирга қолади» - деб Болзан Жуниор сўзларини келтирмоқда Globo Esporte.

Аввалроқ, Mundo Deportivo нашри Артурнинг 2020 йилга қадар Европага кўчиб ўтишни истамаётгани ҳақида ёзган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Товон пули 50 миллион еврога тенг.