Футзал. Ўзбекистон Японияга ютқазди
Feb. 5, 2018, 3:16 p.m. 8389

Футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда гуруҳ ғолиблиги учун майдонга чиққан Ўзбекистон терма жамоасига Япония рақиблик қилди.

Терма жамоа биринчи бўлимда Фарҳод Абдумавлоновнинг голи эвазига олдинга чиқиб олган бўлсада, иккинчи бўлимда бир йўла тўрт марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва бир марта Артур Юнусовнинг голи билан жавоб қайтарди. Натижада якуний ҳисоб 2:4. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни оладиган бўлди

Футзал бўйича Осиё чемпионати
3-тур
Ўзбекистон – Япония 2:4 (1:0)
Голлар:
Абдумавлонов (3), Юнусов (26) - Мориока (21), Ҳоши (24, 35), Нишитани (39).
Ўзбекистон, Биринчи бешлик:
1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11. Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10. Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13. Ҳусниддин Нишонов, 5. Дилмурод Шавкатов, 3. Машраб Одилов, 2. Анасхон Раҳматов