Узбек O'zbek
Фото: Годин дарвозабон билан тўқнашувда тишларини йўқотди
Душанба, 05 Феврал
3526

Испания чемпионатининг 22-тури доирасида кечган «Атлетико» ва «Валенсия» жамоалари ўртасида кечган учрашувда мезбонлар жамоаси сардори Диего Годин жароҳат олди.

Ўйиннинг 48-дақиқасида «кўршапалаклар» жамоаси дарвозабони Нето тўпга сакраганида Годиннинг юзига зарба бериб юборди.

Уругвайлик футболчининг бу вазиятда 3та тиши синди, у ўйинни давом эттира олмади. Ҳозирча унинг жароҳати даражаси маълум эмас.

Эътиборли жиҳати, мадридликлар сафида Годин билан бирга марказий ҳимояда ўйинни бошлаган Стефан Савич ҳам биринчи бўлимда жароҳатланиб майдонни тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз