Бундеслигада 21-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат
Feb. 5, 2018, 10:41 a.m. 1506

Германия чемпионатида 4 февраль куни яна икки учрашув ўтказилди. «Айнтрахт»  «Аугсбург» майдонига сафар қилиб, йирик мағлубият билан қайтди. «ВВК Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Гу Чжа Чхоль 19-дақиқада жарима майдони ташқарисидан туриб, дарвозани аниқ нишонга олди. Михаэль Грегорич иккинчи бўлимда жамоаси устунлигини оширди. Рақиб жамоа ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланган Марко Рихтер ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Бу ғалабадан кейин «Аугсбург» очколари сонини 31тага етказди ва Бундеслига турнир жадвалида еттинчи ўринга жойлашди. «Айнтрахт» 33 очкоси билан олтинчи ўринда қолди.

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Ҳамбург» «Ҳанновер-96»ни қабул қилди. «Фолькспартакштадион»да кечган учрашувда мезбонлар ўйин охирида урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди (1:1) ва ғалабасиз сериясини 8 ўйинга етказишди.

Меҳмонлар сафида Ивер Фоссум биринчи бўлимда ҳисобни очганди. «Ҳамбург»нинг жавоб голи 86-дақиқада Филип Костич томонидан урилди. Ўйин охирида мезбонлар жамоаси ҳимоячиси Кириакос Пападопулос иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 

«Ҳанновер-96» айни вақтда 28 очкоси билан Германия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда, «Ҳамбург» 17 очко билан — 17-ўринда.

Германия чемпионати
21-тур

Аугсбург – Айнтрахт Ф 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 19 Гу Чжа Чхоль, 2:0 – 76 Грегорич, 3:0 – 89 Рихтер.
Аугсбург – Хитц, Фрамбергер, Данзо, Хинтереггер, Макс, Моравек (Рихтер, 71), Байер, Хеллер (Шмид, 82), Гу Чжа Чхоль, Каюби, Грегорич.
Айнтрахт Ф – Градецки, Сальседо, Хасебе, Фалетт, Маскарель, Вольф, Чендлер, Гачинович (Фернандес, 52), Боатенг (Фабиан, 67), Аллер (да Кошта, 82), Йович.
Огоҳлантиришлар: Фалетт (27), Фрамбергер (56).

Ҳамбург – Ҳанновер 96 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 37 Фоссум, 1:1 – 86 Костич.
Ҳамбург – Матения, Сакаи, Пападопулос, ван Дронгелен, Экдаль (Салихович, 81), Дикмайер (Ито, 46), Дуглас Сантос, Хунт (Арп, 57), Уолас, Вуд, Костич.
Ҳанновер 96 –    Чаунер, Антон, Сане, Элез, Корб, Швеглер (Караман, 90), Фоссум, Остжолек, Клаус (Харник, 76), Бебу (Бакалож, 84), Фюллькруг.
Огоҳлантиришлар: Пападопулос (63), Остжолек (85).
Четлатиш: Пападопулос (90).

Тур ўйинлари

Турнир жадвали