Узбек O'zbek
«Атлетико» «Валенсия»дан узоқлашиб «Барселона»га яқинлашди (турнир жадвали)
Душанба, 05 Феврал
7537

Испания чемпионатининг 22-турида «Атлетико» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 59-дақиқада аниқ ҳаракат қилган Анхель Корреа номига ёзилди. Уни Коке пас билан таъминлаганди.

Шу тариқа, «Валенсия» Примерада қаторасига учинчи ўйинда мағлубиятга учради.

Эндиликда «Атлетико» 49 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашди. Тур якунларига кўра «матрасчилар» учинчи ўриндаги «Валенсия»ни 9 очкога ортда қолдирди, бу турда «Эспаньол» билан дуранг ўйнаган «Барселона» (58) билан орадаги фарқ 9тага қисқарди.

Испания чемпионати
22-тур

Атлетико – Валенсия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 59 Корреа.
Атлетико – Облак, Врсалько, Савич (Хименес, 29), Годин (Хуанфран, 51), Люка Эрнандес, Корреа, Коке, Сауль, Феррейра Карраско (Габи, 62), Гризманн, Диего Коста.
Валенсия – Нето, Рубен Везу, Гарай, Габриэл, Гайя, Максимович (Солер, 65), Парехо, Кондогбиа, Тони Лато (Родриго, 62), Дзадза, Санти Мина.
Огоҳлантиришлар: Габи (74), Гайя (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз