Саудия Арабистони ЖЧ-2018 вақтида Москвага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
Feb. 4, 2018, 11:06 a.m. 1078

Саудия Арабистонининг Saudi Arabian Airlines авиакомпанияси 2018 йил 12 июнидан бошлаб Россияда жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Москвага мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишини эълон қилди. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Москвага рейслар Ар-Риёд ва Жидда шаҳридан амалга оширилади. Holidaysbysaudia сайтида яқин орада жаҳон чемпионати ўтказилиши билан боғлиқ ҳолда авиачипталар, меҳмонхоналарда яшаш, трансфер, ўйинларга чипталар ва бошқа хизматларни ўз ичига олувчи акциялар пайдо бўлади.

Россия бўйлаб ички рейслар эса компаниянинг SkyTeam авиация альянси бўйича ҳамкорлари билан бирга амалга оширилади.

Россиядаги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Ўйинлар Москва, Калининград, Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Екатеринбург ва Сочидаги стадионларда ўтказилади.