Россия термаси қаторасига ўнинчи марта Афсоналар Кубогида ғолиб чиқди
Feb. 4, 2018, 9:08 p.m. 1857

«Афсоналар Кубоки» халқаро турнири финалида Россия терма жамоаси португалиялик рақибларини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Россияликлар Москвада ўтган турнирда қаторасига 10-марта ушбу турнир ғолиби бўлишди.

Россия термаси таркибида Егор Титов ва Роман Широков иккитадан гол уришди, яна 4 гол Дмитрий Хлестов, Алексей Смертин, Роман Павлюченко ва Константин Головской номига ёзилди. Португаллар сафида Луиш Мигел, Манише, Симау Саброза ва Педру Мендеш голларга муаллифлик қилишди.

Финалгача бўлган ўйинларда Россия термаси Футбол юлдузлари термасини (7:5) ва Италия термасини (8:5) енгганди.

Афсоналар Кубоги 2009 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Турнир форматига кўра, 6та терма жамоа икки гуруҳда баҳс олиб боради. Гуруҳ босқичидан кейин бешинчи, учинчи ва биринчи ўринлар учун ўйинлар ўтказилади. Ўйинларда «5 майдон футболчиси ва дарвозабон» форматида қўлланади, ўйин 20 дақиқадан икки бўлимдан иборат бўлади.

Афсоналар Кубоги
Финал
Россия — Португалии — 8:4.