Ла Лига. «Реал» аутсайдерни енга олмади
Feb. 4, 2018, 3:22 a.m. 8590

Испания чемпионатининг 22-турида "Реал Мадрид" "Леванте" майдонига сафар қилди. "Сьюдад де Валенсия" ўйингоҳида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

11-дақиқада Рамос меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 42-дақиқада Боатенг орадаги фарқни йўққа чиқарди. 81-дақиқада мадридликлар Исконинг голи эвазига яна ҳисобда олдинга чиқишга муваффақ бўлишганди, бироқ ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Паццини жамоасига 1 очко келтирган гол муаллифига айланди. 

Леванте – Реал Мадрид 2:2 (1:1)
Голлар:
0:1 – 11 Рамос, 1:1 – 42 Боатенг, 1:2 – 81 Иско, 2:2 – 89 Паццини.
Леванте: Оласабаль, Постиго, Луна, Коке, Робер, Лукич, Лерма (Марти, 68), Дукуре, Моралес, Иви Лопес (Паццини, 77), Боатенг (Джейсон, 60).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Васкес, 90), Бэйл (Иско, 66), Роналду (Асенсио, 82), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (13), Рамос (21), Иви Лопес (26), Асенсио (84), Коке (88), Варан (90).