Бундеслига. Икки рақобатчи ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонди
Feb. 4, 2018, 11:49 a.m. 1540

Германия бундеслигасининг 21-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувда Мёнгхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ўз уйида «РБ Лейпциг» жамоасини қабул қилди.

Учрашув тақдирини сўнгги дақиқаларда меҳмонлар томонидлан киритилган гол ҳал қилди. 20 ёшли «Лейпциг» дебютанти Адемола Лукман захирадан майдонга тушиб ягона голга муаллифлик қилди.

Натижада «Лейпциг» очколари сонини 35тага етказиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Боруссия» эса 31 очко билан 7-поғонага тушиб кетди.

Германия бундеслигаси, 21-тур

Боруссия М – РБ Лейпциг 0:1 (0:0)
Гол:
Лукман (89).
Боруссия М: Зиппель, Янчке, Гинтер, Вестергор, Эльведи, Херрманн (Кюизанс, 58), Крамер, Закария, Грифо, Штиндль, Азар.
РБ Лейпциг: Гулачи, Лаймер, Орбан, Упамекано, Клостерманн, Кампл, Демме (Ильзанкер, 90), Кейта, Забитцер, Вернер, Брума (Лукман, 78).
Огоҳлантиришлар: Штиндль (18), Забитцер (61), Лаймер (64), Янчке (78).