2017 йилнинг энг яхши араб футболчиси аниқланди
Feb. 3, 2018, 10:17 a.m. 3255

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Goal нашри талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши араб футболчиси деб топилди.

АПЛ жорий мавсумининг 24та ўйинида мисрлик футболчи 19та гол урди. Бундан ташқари, Италия чемпионатининг аввалги мавсумида, "Рома" шарафини ҳимоя қилган футболчи 16та гол урган эди.

Ўтган йили яримҳимоячи Миср терма жамоаси билан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди ва Африка Кубоги финалигача етиб борди.

Шунингдек, Салоҳ Африканинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилганди.

Goal нашри талқинига кўра энг яхши араб футболчилари:

1. Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль, Миср)
2. Умар Ас-Сома (Ал-Аҳлий, Сурия)
3. Умар Хрибин (Ал-Ҳилол, Сурия)
4. Риёз Маҳрез (Лестер, Жазоир)
5. Фавзий Ғулом (Наполи, Жазоир)