«Тоттенҳэм» «МЮ»ни «ер тишлатди», «Сити» яна 15 очко илгарилаб кетди
Feb. 1, 2018, 3:24 a.m. 9094

Англия премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган уч учрашув билан тур ўйинларига якун ясалди. Куннинг энг марказий учрашуви «Уэмбли»да бўлиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед»ни қабул қилган «Тоттенҳэм» бу учрашувда рақибидан устунлик қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 11-сониясидаёқ Кристиан Эриксен мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва АПЛ тарихидаги энг тезкор киритилган голлардан бирига муаллифлик қилди. Бўлим ўрталарида Фил Жонс ўз дарвозасини ишғол қилиб, рақиб ғалабасини мустаҳкамлади.

Пешқадам «Манчестер Сити» эса етакчиларнинг очко йўқотишидан унумли фойдаланди. «Вест Бромвич»ни қабул қилган Пеп Гвардиола шогирдлари Фернандиньо, Кевин Де Брюйне ва Серхио Агуэролар томонидан киритилган голлар эвазига йирик ҳисобда зафар қучди — 3:0. «Сток Сити» ва «Уотфорд» ўртасидаги учрашувда эса ҳисоб очилмай қолди.

Ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» очколари сонини 68тага етказиб олди. «Манчестер Юнайтед» эса 53 очко билан 2-ўринда қолди. Эндиликда икки жамоа ўртасидаги фарқ яна 15 очкогача ошди. Ўз навбатида «Тоттенҳэм» 48 очко билан 5-ўринга мустаҳкам жойлашди ва ЕЧЛ йўлланмасини берувчи ўринларга жуда яқин келди.

Англия премьер-лигаси, 25-тур

Тоттенҳэм – Манчестер Юнайтед 2:0 (2:0)
Голлар:
Эриксен (1), Жонс (28, автогол).
Тоттенҳэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 90), Дайер, Алли (Сиссоко, 88), Сон Ҳёнг Мин (Ламела, 80), Кейн.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Валенсия, Матич, Янг, Лингард (Феллайни, 63; Эррера, 70), Погба (Мата, 63), Санчес, Марсьяль, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (13), Джонс (38), Янг (73), Алли (85).

Манчестер Сити – Вест Бромвич 3:0 (1:0)
Голлар:
Фернандиньо (19), де Брюйне (68), Агуэро (89).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Зинченко, де Брюйне (Браим Диас, 78), Сильва (Гюндоган, 39), Бернарду Силва, Фернандиньо, Стерлинг, Агуэро.
Вест Бромвич: Фостер, Маколи, Доусон, Хегази, Ньом, Макклейн, Филд (Филлипс, 55), Якоб, Крыховяк (Бэрри, 33), Родригес, Рондон (Старридж, 78).
Огоҳлантиришлар: Сильва (32), Макклейн (69), Рондон (75), Филлипс (85).

Сток Сити – Уотфорд 0:0
Сток Сити:
Батленд, Зума, Бауэр, Шоукросс, Питерс, Аллен, Флетчер, Шакири, Адам (Крауч, 60), Диуф (Берахино, 85), Шупо-Мотинг.
Уотфорд: Карнезис, Холебас, Мариаппа, Предль, Кабаселе, Дукуре, Капу, Ришарлисон (Грэй, 68), Клеверли (Перейра, 72), Деулофеу (Каррильо, 88), Дини.
Огоҳлантиришлар: Кабаселе (18), Адам (21), Бауэр (35), Холебас (47), Диуф (52), Питерс (59), Дукуре (90).