Россиялик футболчи ўғирланган Евро-2008 медали ўрнига бошқасини олди
Feb. 1, 2018, 6:35 p.m. 2155

Россиялик футболчи Владимир Бистров Евро-2008 мусобақасида қўлга киритилган, аммо кейинчалик ўғирлатиб қўйган бронза медали ўрнига янгисини олди.

Футболчига медални Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов топширди.

2015 йилда, Бистровнинг уйига тушган ўғрилар Евро-2008 медалини ҳам олиб кетгандилар. Шундан сўнг, футболчи Россия футбол иттифоқига (РФИ) мурожаат қилиб, медални қайта тиклаб олишда кўмак сўради. Ўз навбатида, РФИ ташкилотининг шу ҳақдаги мурожаатидан сўнг, УЕФА футболчи учун медални қайтадан ясаб берди.