Фото: Виталий Денисов бутунлай ўзгача қиёфада кўриниш берди
Feb. 1, 2018, 9:30 a.m. 6753

Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналган Виталий Денисов мутлақо ўзгача қиёфада пайдо бўлди. Унинг суратини жамоадоши Дмитрий Тарасов «Инстаграм»даги саҳифасига жойлаштирди.

Тарасов аввалига унинг сочи бор ҳолатдаги суратини жойлаштирди ва унга изоҳ сифатида «Нима деб ўйлайсиз, у сочини қирчишлаб олдириб ташлайдими йўқми», деган савол билан мурожаат қилди.

Жуда кўплаб мухлислардан «Ҳа» жавобини бўлгач, орадан маълум вақт ўтиб Тарасов иккинчи фотони тармоққа жойлаштирди ва унга «Эркак сўради ва бажарди (Мужик спросил, мужик сделал)», деган изоҳни ёзиб қолдирди.