Ўзбекистонлик 7 боксчи Ҳиндистондаги чемпионатда финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
Jan. 31, 2018, 11:22 a.m. 2846

WSB мусобақасига тайёргарлик кўраётган ўзбекистонлик боксчилар Ҳиндистон мезбонлик қилаётган Indian Open турнирида иштирок этмоқда.

Бугун, 31 январь куни ўзбекистонлик боксчилар ярим финал беллашувларида рингга чиқади.

10 вазн тоифасида турнирга борган Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили ярим финалга чиққан. Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг) нимчорак финалда, Шербек Раҳматуллаев (60 кг) ва Лазиз Муллажонов (+91 кг) чорак финалда турнирни тарк этди. Ўзбекистон бокс федерацияси 81 килограммгача бўлган спортчини Ҳиндистонга юбормай, 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги икки бокчсини, Баҳодир Жалолов ва Лазиз Муллажоновни турнирга жўнатган.

Энди финал йўлланмаси учун Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги 7 нафар вакили жанг қилади.