«Манчестер Сити» энг қиммат трансферини эълон қилди
Jan. 30, 2018, 6:27 p.m. 12006

«Манчестер Сити» клуби «Атлетик» Бильбао ҳимоячиси Эмерик Лапортни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, футболчи билан клуб 5,5 йиллик шартнома имзолаган. Унинг трансферига клуб учун рекорд бўлган 57 млн фунт стерлинг миқдорида маблағ тўланган.

Франциялик бўлган баск футболчиси янги клубида 14-рақамда тўп сурадиган бўлди. Шартноманинг бошқа молиявия шартлари ошкор қилинмаган.