Кубага қарши жавоб баҳслари учун таркиб маълум. Икки олимпиячи сафда
Jan. 30, 2018, 6:09 p.m. 4533

27 февраль куни WSB мусобақасидаги Uzbek Tigers жамоасига қарши Ўзбекистонда жавоб учрашувлари ўтказадиган Кубанинг Cuba Domadores клуби жанглар учун таркибни маълум қилди.

Тақвимга кўра, 10 февраль куни ўзбекистонлик боксчилар Кубада меҳмон бўлади. 27 февраль куни эса кубаликлар Термизда рингга чиқади. 

Фазлиддин Ғоибназаров ва Рустам Тўлаганов ортидан профессионал рингга ўтиб кетган Шаҳрам Ғиёсов ва Мурод Аҳмадалиев энди жамоага ёрдам бера олмайди. Лекин Кубага қарши жангларда Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан икки нафари Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳобиддин Зоиров сафда.

Ўзбекистон бокс федерацияси берган маълумотга кўра, Термизда қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлади:

-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов - Оскар Аргилагос
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Робейси Рамирес
-64 кг: Иқбол Холдоров - Анди Круз Гомес
-75 кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес
-91 кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон

10 февраль куни сафарда бўладиган жанглар учун эса қуйидаги таркиб танланган:
-52 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов 
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов 
-81 кг: Мадиёр Саидраҳимов 
+91 кг: Баҳодир Жалолов 

Маълумот учун, Uzbek Tigers WSB турнирида аввалги икки мавсумда ҳам Кубадан енгилган. Бу мавсумда эса жамоалар гуруҳ босқичидаёқ ўзаро тўқнаш келмоқда. Ўзбекистонга гуруҳда Колумбия ва Венесуэла жамоалари ҳам рақиблик қилади. Ушбу гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга чиқади.