ЦСКА Ахмад Муса трансферини эълон қилди
Jan. 30, 2018, 5:41 p.m. 1808

Москванинг ЦСКА клуби «Лестер Сити» ҳужумчиси Ахмад Муса билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Нигерия терма жамоаси футболчиси 2017/18 мавсуми охирига қадар, ҳарбийлар клубида ижарада ўйнайдиган бўлди.

Муса 2012-2016 йилларда ЦСКА клуби шарафини ҳимоя қилган ва 168та ўйинда 54та гол урган эди. У жамоа билан уч марта Россия чемпиони ва икки марта Суперкубоги соҳиби бўлган.