Ла-Лига. Месси сўнгги дақиқаларда «Барселона»га ғалаба келтирди
Jan. 29, 2018, 3:27 a.m. 4489

Испания чемпионатининг 21-турида "Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилди. 

Қизиқарли кечган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 23-дақиқасида Гвидетти меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада Луис Суарес орадаги фарқни йўққа чиқарди. Мезбонларга ғалаба келтирган гол ўйиннинг асосий вақти тугашига 6 дақиқа қолганида Месси томонидан киритилди. 

Барселона – Алавес 2:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 23 Гвидетти, 1:1 – 72 Суарес, 2:1 – 84 Месси.
Барселона: тер Стеген, Пике, Динь (Альба, 52), Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 52), Умтити, Коутиньо (Пако Алькасер, 66), Ракитич, Паулиньо, Иньеста, Суарес, Месси.
Алавес: Пачеко, Лагуардиа, Дуарте (Демирович, 89), Руано, Марипан, Ибаи Гомес, Медран, Мубарак, Перес (Педраса, 63), Гвидетти (Мунир, 75), Собрино.
Огоҳлантиришлар: Мубарак (22), Дуарте (27).