Чемпионлар Тошкент кўчаларини айланишди
Jan. 29, 2018, 1:39 a.m. 8446

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионати ғолиблари - Ўзбекистон U23 терма жамоаси аъзоларини кутиб олинди.

Хитойдан чартер рейс орқали учиб келган футболчилар аэропортдаги кутиб олиш маросимидан кейин икки қаватли автобусларга чиқишди ва пойтахтнинг марказий кўчаларидан байрамона юриш билан ўтиб, «Ўзбекистон» меҳмонхонасига боришди. Автобусларга байроқлар билан безатилган автомобиллар карвони ҳамроҳлик қилди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси 27 январь куни Хитой мезбонлигида ўтган Осиё чемпионати финалида Вьетнам терма жамоасини қўшимча вақтда урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.